Gold-Dream Ўзбекистон-Жанубий Корея ҚК Наманган шаҳрида замонавий диагностика марказини ташкил этиш лойиҳасига 30 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритмоқда, деб ёзади UzDaily.

Марказ "Вилоят тиббий диагностика маркази" ДУК бино ва объектлари базасида ташкил этилади.

30 миллион доллар миқдоридаги маблағлар марказ бино ва объектларини реконструкция қилиш ва қурилмалар харид қилишга йўналтирилади.

Инвестор жарроҳлик бўлими, жонлантириш ва стационар даволаш бўлими, шунингдек, диагностика лабораториясини ташкил этиш бўйича мажбуриятларни зиммасига олди.