тиббиётчиларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлиги янада оширилди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга муаммоли масалаларда зарурий ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар бериш, хал­қимизни ишончли ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш мақсадида адлия органлари ходимлари жойлардаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр ва оммавий қабуллар уюштиришиб, мунтазам ҳуқуқий тадбирлар ўтказиб келишмоқда.

Республика Ишчи гуруҳи ташаббуси билан Наманган тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил қилинган аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, уларни қийнаётган турли муаммоларни ўз жойида бартараф қилинишида "Адлия сайли" муҳим рол ўйнади. Буни оммавий-ҳуқуқий тарғибот тадбирларида иштирок этганлар жуда яхши англаб етишди. Тадбирда сайлга ташриф буюрган фуқаролар билан биргаликда тиббиёт муассасаси шифокорлари ҳам янги қабул қилинган қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, керакли ҳуқуқий ахборотлардан хабардор бўлишди.

- Вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ва давлат нотариал идоралари томонидан ташкил этилган алоҳида ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бурчагида "Адлия сайли" иштирокчиларига мерос, уй-жой олди-сотди шартномаси, гаров ва кафиллик шартномалари ва бошқа нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш ҳамда уларни амалга оширилиши учун тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида мутахассислар томонидан энг зарур маълумотлар берилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Бекмирза Олимов.

Тизим ходимлари тадбир жараёнида кўргазмали тарғибот воситаларидан ҳам ўринли ва унумли фойдаланишди. Сайлга ташриф буюрган фуқароларга жами 30 турдаги 350 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

Манзура ЭРГАШЕВА.