БУЮРАМАН:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимда қўлланиладиган Асосий дори воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Ш. Нишонов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (М. Содиқов), Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х. Джалилов)ларга Соғ­лиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари билан биргаликда бир ой муддатда стационар ва амбулатор даволаш-профилактика муассасалари учун дори воситалари формулярларини Асосий дори воситалари рўйхати асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш вазифаси топширилсин. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбар­ларига:

бир ой муддатда ўз муассасалари фаолиятида қўллаш учун дори воситалари формулярларини мазкур Асосий дори воситалари рўйхати ҳамда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари асосида қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

пуллик тиббий хизмат олувчи беморларга ҳамда истисно тариқасида бюджет хисобидан даволанадиган беморларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига дори воситаларини харид қилиш Доимий фаолиятдаги ҳайъат қарори асосида, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари доирасида амалга оширилсин;

ташкил этилган фитобарларда фитоичимликлар тайёрлашда Асосий дори воситалари рўйхатидаги доривор ўсимликлар сақловчи дори воситаларидан фойдаланилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бош­қармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасалари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари раҳбарларига:

ушбу буйруқ билан тасдиқланган Асосий дори воситалари рўйхати ҳамда даволаш-профилактика муассасалари учун дори воситалари формулярлари зарур миқдорларда кўпайтирилиб, ўз тасарруфларидаги даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминласин;

даволаш-профилактика муассасалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига дори воситаларини харид қилиш Доимий фаолиятдаги ҳайъат қарори асосида муассасалар учун тасдиқланган формулярларга қатъиян риоя қилган ҳолда амалга оширилсин;

даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган фитобарларда фитоичимликлар тайёрлашда Асосий дори воситалари рўйхатидаги доривор ўсимликлар сақловчи дори воситаларидан фойдаланилсин;

тасдиқланган Асосий дори воситалари рўйхатларига киритилмаган, 2016 йилнинг 1 январгача сотиб олинган ва даволаш-профилактика муассасалари ҳамда иккинчи гуруҳ ашёлари захираларида мавжуд бўлган дори воситаларининг яроқлилик муддатлари тугагунга қадар тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилсин;

бунда барча даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ушбу буйруқнинг ижросига бевосита масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

5. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х. Джалилов) Асосий дори воситалари рўйхатини ҳамда даволаш-профилактика муассасалари, сиҳатгоҳлар учун дори воситалари формулярларини электрон ва босма шаклларда Қорақалпоғистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига, республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасаларига, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, марказлари ҳамда сиҳатгоҳларга етказишни таъминласин.

6. Назорат инспекцияси (А. Агзамов) барча даволаш-профилактика муассасалари, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва сиҳатгоҳларда ажратилган бюджет маблағлари ҳисобига дори воситаларининг формулярлари асосида хариди бўйича доимий назорат амалга оширилсин.

7. Иккинчи бошқарма (С. Юлдашев) ушбу буйруқда ўрнатилган талабларни ўз тасарруфидаги тегишли қисмлар томонидан бажарилишини назоратга олсин.

8. Матбуот хизмати (Ф. Санаев), Соғ­лиқни сақлашни электрон ривожлантириш "Uzmedinfo" маркази (М. Баймухамедов) ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х. Джалилов) ушбу буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош бошқарманинг веб-сайтларига жойлаштирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 27 декабрдаги 443-сонли, 2014 йил 22 декабрдаги 482-сонли ва 2015 йил 15 июлдаги 293-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир             А. АЛИМОВ