Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни caқлaш вазирлиги ҳайъат йиғилишининг 2015 йил 22 декабрдаги 12/42-сонли қарорининг ижросини бажариш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ташкилот, корхоналардаги ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида"ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тиббиёт таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, илмий ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш-профилактика муассасалари ва давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари раҳбарларига:

жойлардаги муассаса ва ташкилотлар ҳудудида "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ташкилот, корхоналардаги ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида"ги Низом талабларига барча тиббиёт ходимлари ҳамда талабаларнинг қатъиян амал қилишлари таъминлансин ва назоратга олинсин;

ушбу Низом муассаса фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ички меъёрий ҳужжатларга киритилиб, муассасанинг кенгайтирилган йиғилишларида ўрганилсин, тасдиқланган шакли барча учун кўринарли жойга ўрнатилиши таъминлансин;

мазкур буйруқ, Низом ва ички меҳнат тартиби қоидалари мазмуни билан профессор-ўқитувчи, шифокор, барча ходим ва талабалар белгиланган тартибда ёзма равишда таништирилсин;

Низом талабларини бузганлик учун тегишли чоралар кўрилиши белгилансин ва бунга алоҳида эътибор қаратилсин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маънавият ва маърифат маркази (Ў. Абилов)га:

"Uzmedinfo" маркази (М. Баймухамедов) билан ҳамкорликда мазкур буйруқ вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ва "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш - Здравоохранение Узбекистана" газетаси (И. Соатова) орқали тизимдаги Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тиббиёт таълими, илмий-текшириш институтлари, илмий ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш-профилактика муассасалари ва давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари раҳбарларига етказилсин;

вазирлик тасарруфидаги муассасаларда Низом талабларининг ижроси борасидаги фаолияти билан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 1-чорагида жойларга мутахассислардан иборат таркибда гуруҳлар чиқарилиши ташкиллаштирилсин ва таҳлил натижалари вазирликнинг ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинсин.

4. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

 

Вазир                      А. АЛИМОВ.