Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Алиёр Валижонович НУРАЛИЕВ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 391-к-сонли буйруғининг 1-бандига мувофиқ, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари;

Улуғбек Мирзажонович МАМАТОВ эса мазкур буйруқнинг 2-бандига мувофиқ, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари лавозимига тайинландилар.

* * *

Бахтиёржон Абдухалилович ҚОДИРОВ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 385-к-сонли буйруғига мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори лавозимига тайинланди.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 15 октябрдаги 11-сонли буйруғи билан Шокирбой Абдулҳаметович Ҳайдаров Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси мудири этиб тайинланди.

Шунингдек, мазкур буйруқ билан:

Лайло Рўзибоевна Аҳмедова - Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;

Дилмурод Усмонжонович Исмоилов - Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;

Наимахон Шомирзаевна Ҳолмирзаева - Норин тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;

Наргиза Муҳаммаджоновна Турсунова - Давлатобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;

Зулфия Мухторжоновна Мамаджонова - Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи-туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири этиб тайинландилар.