Қутлуғ айём арафасида бир гуруҳ илғор ва фаол юртдошларимиз Президентимизнинг Фармонларига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Жумладан, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланганлар орасида Наманган шаҳар 1-сонли шифохона бош шифокори Бойдедаев Тоҳир Раҳимжонович ҳам бор.

Биз ҳамкасбимизни давлатимизнинг юксак мукофоти билан табриклаймиз.