6 ойликдан қўшимча овқатлар бериш мумкин. Бунгача нон, печенье, мол сути ёки уни қўшиб тайёрланадиган бўт­қаларни берманг. Чақалоққа чайнаб ҳар хил овқатларни едириш мумкин эмас. Ҳатто нон ва печеньеларни тутқазиб қўйиш ҳам ярамайди.

Ёғсизлантирилган мол сутини 9 - 10 ойликдан, печеньеларни 1 ёшдан берса бўлади, унда ҳам бир маҳал. 4 - 5 маҳал бўтқа, печенье ва нонлар едирилса, бола камқонлик, рахит, витамин етишмовчилигига чалиниши мумкин.

Она эмизикли даврида тў­йиб овқатланиши, гўшт, сут маҳсулотлари, мева ва сабзавотларни ҳар куни истеъмол қилиши лозим. 6 ойлик чақалоққа қўшимча овқатлар бос­қичма-босқич, бериб борилади. Пиёла, қошиқчада, шахсий гигиенага риоя қилган ҳолда эрталабки соат 6 да она сути, 8 дан 9 гача гурунчли ёки гречкали бўтқа, 12 дан 13 гача мева шарбати 10 - 30 - 40 граммгача, сабзавотли пюре, 20 грамдан 100 граммгача, соат 16 да қатиқ 20 граммдан 50 грамгача, тухумнинг 1/4 қисми 19 да ва яна она сути.

7 ойликдан қўшимча овқатлардан гўштли бульон ва 8-9 ойликдан гўштли пюре тушликда берилиши фойдали.

Дилфуза ҚОРАБОЕВА,

Наманган шаҳар 5-оила поликлиникаси врачи.