Меъёрий уйқу-соғлик гарови. Бу ҳолат организмнинг муҳим ҳаётий эҳтиёжи ҳисобланиб, бош мия пўстлоғини ҳолдан тойишдан сақлайди. Давомийлиги ёшга қараб белгиланади: Ўсмирларда 8-9 соатни ташкил қилади. Уйқуда орга­низм­нинг бутун фаолияти ўзгаради, асаб тизими таш­қи таъсирга жавоб бермайди, онгли фаолият тўхтайди, юрак уриши секинлашади, қон босими пасаяди, нафас олиш секинлашади, тана мушаклари бўшашади, оқибатда энергия сарфи камаяди, модда алмашинуви сусаяди, тана ҳарорати пасаяди. Қаттиқ уйқудан сўнг, одам енгиллашиб, ўзини тетик сезади.

Кўпчилик инсонларимиз ўзларига-ўзлари жабр қилиб, ётишларидан олдин чой, аччиқ кофе ичишади. Кечқуринги овқатни ҳаддан зиёд кўпроқ истеъмол қилишиб, ошқозонни тўлдириб юборишади. Бу ҳам уйқунинг бузилишига олиб келади. Агар уйқу бузилса, бир қанча касалликлар келиб чиқади. Ухлашдан олдин қуйидагиларга эътибор беринг:

* Доимо бир вақтда ухлашга одатланинг;

* Хона ҳарорати 18-19 даража бўлсин;

* Ухлашдан олдин 40-60 дақиқа сайр қилинг;

* Ухлашдан олдин радио ва телевизордан асаб тизимига салбий таъсир қилувчи эшиттиришлару кўрсатувларни иложи борича тинг­ламанг ва томоша қилманг;

* Ётишдан олдин илиқ душ қабул қилинг;

* Овқатланганингиздан камида 3 соат кейин ухланг.

Овқатларингиз турли витаминларга бой бўлиши керак. Сут, творог, гўшт, тухум, балиқ, сариёғ, сабзавот ва меваларни имкони борича меъёрида истеъмол қилиш лозим.

Гулчеҳра РАҲИМОВА,

1-оила поликлиникаси врачи.

Дилдора МАМАТХОНОВА,

РС ва ТСИНФ тарғибот ишлари ҳамшираси.