Аслида бу масалага азалдан диққат-эътибор кучайтириладиган омил сифатида қаратилган: Аҳмад Донишнинг "Борди-ю ҳар бир киши овқатланиш қоидаларига амал қилса, 120 йил яшайди" дейиши бежиз эмасди. Маҳатма Ганди: "1000 хил дард бор-у, 999 тасини тўғри овқатланиш билан даволаса бўлади" деган башоратида ҳам ҳаётий ҳақиқат ётади.

Нотўғри овқатланиш-бу инсон учун зарур бир ёки бир неча озуқа моддаларни нисбий ёки абсалют етишмовчилиги ёки ортиб кетишига сабаб бўлган ҳолатга айтилади. Демак, овқатланишда пала-партишликдан қутулишимиз ўта зарур.

Тиббиёт отаси Бурқот "Еган овқатимиз ичимизда дорига айлансин, ичган доримиз ичимизда овқатга айлансин" дея ниҳоятда ҳақ сўзни айтган эди. Бундан фитобарлар аҳоли учун ғоят сернафлигини англаш қийин эмас. Шуниси ташвишлики, сўнгги 15-20 йиллар давомида истеъмол қилинаётган овқатларимизда фойдаланилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида табиийлик камайди. Сунъий перепаратлардан фойдаланиш оқибатида инсон организмида керакли иммунитетни мустаҳкамловчи витамин, озуқалар ва минераллар танқислиги сезилмоқда. Бундай ҳолатни бартараф этмоқ учун "Аҳоли ўртасида микронутриентлар етишмаслиги профилактикаси" тўғрисидаги қонун ҳам қабул қилинди.

Барча яхши билиши лозимки, микронутриентлар инсон организмини нормал ўсиш ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-ов­қат моддаларидир. Микронутриентларни организм ишлаб чиқармайди, овқат билан ҳар куни, албатта, тушиши керак. Агар тушмаса, вақт ўтиши билан организмда унинг етишмовчилиги кузатилади ва бу доим инсонни ташқи муҳитнинг ножўя таъсирларига қарши курашиш қобилятининг пасайишига олиб келади. Бора-бора саломатлиги ёмонлашади, иш фаолияти пасаяди, қарилик жараёни тезлашади.

Инсон бир кунда минг калорияли овқат истеъмол қилса, овқатларда мева-сабзавот, асал ва сут истеъмол қилиш билан бирга шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дамламалардан фойдаланса, организмга кираётган озуқаларнинг ҳазми ва ўзлаштириши, чиқиндиларни чиқариши меъёрлашади. Бу билан у ўзини кайфиятли, тетик ва соғлом сезади.

Муборак АЛИШЕРОВА,

Республика саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали врачи.