Амалиёт шуни кўрсатадики, болалардаги тиш касалликларининг аксарияти ота-оналарнинг бепарволигига боғлиқ. Кўпинча ота - оналар болаларининг сут тишларига эътибор бермасликни афзал кўришади. Айни пайтда содда қилиб айтадиган бўлсак, сут тишлари илдизларга, пульпага (қонтомирлар, нерв толаларга) эга бўлиб, улар яллиғланганда кучли оғриқли белгилар билан кечади.

Болаларда кариес тез юзаланадиган жараён бўлиб, ҳатто асоратлар беради - пульпит, периодонтитни қўзғатади. Пульпитнинг ривожланиши учун, қоида тариқасида, фақат бир неча ой кифоя қилади, катталарда эса кариес узоқ вақт давомида ҳеч қандай асоратларни келтириб чиқармаслиги, йиллар давомида мавжуд бўлиши мумкин.

Ота-оналарга айтамизки, тиш кариеси бактериал инфекциянинг доимий манбаи ҳисобланади. Тишларнинг қаттиқ тўқималари касалликлари ва ангина, пиелонефрит, овқат ҳазм қилиш тракти хасталиклари ва бошқалар ўртасида узоқ вақт давомида алоқа ўрнатади. Болалар тишлари тез ривожланиши туфайли кариеснинг дастлабки босқичларида уни ўз вақтида аниқлаш жуда қийин ва кўпинча ота-оналар болаларни ўткир оғриқ билан олиб келишади. Бунгача етиб бормаслик керак.

Бепарво қолинса кариес периостит ёки флегмон билан тугаши мумкин. Бу соғликка таҳдид соладиган жарроҳлик патологияси ҳисобланади.

Маълумки, сут тишлари орқасидаги жағнинг ичида доимий тишларнинг муртаклари мавжуд. Агар яллиғланиш сут тишининг илдизидан ташқарига чиқса, дои­мий тишларнинг муртаклари зарарланиши мумкин.

Шуни хулоса қилиб айтиш керакки, ушбу сабабларга биноан ота-оналар болаларини тиш шифокори қабулига камида уч ойда бир марта олиб келишлари зарур. Баъзи ҳолларда ҳатто ўн кун, бир ойда бир кўриниш талаб этилади.

Зоҳиджон АБДУРАҲИМОВ,

Наманган шаҳар 3-оилавий поликлинка

бош шифокори.

Салим ШАРИПОВ,

Тошкент давлат стоматология

институти Госпиталь ортопедик

стоматология кафедраси

ассистенти.