Талваса синдроми бу нейротаксикоз ҳамда гипертермия билан ўтган вирусли инфекцияларда менингит (мия пўстлоғининг шамоллаши), эниефилит (бош мия шамоллаши), эпилепсия, спазмафилия (витамин Д,С етишмаслиги), қоқшол, гипертермия (тана ҳароратини юқорига кўтарилиши)да рўй  беради.

Талваса ҳолати вақтинчалик мия функциясининг бузилиши билан юзаланади. Беморда бу ҳолат 3 дақиқага бориши мумкин. Яъни бошини орқага тортиши, қўл-оёқларида тартибсиз ҳаракатлар кузатилади.

Эниефилит касаллигида талваса беморда ҳушининг бузилиши, ҳушидан кетиши, тана ҳароратини кўтарилиши, қусиш, бош оғриғи, баъзида безовталаниш, алаҳсираш билан ўтади. Бунда ўша заҳоти тез тиббий ёрдамни чақириш зарур.

Менингит касаллиги чоғида талвасада тана ҳарорати 39-40 даражага кўтарилиши, қусиш, бош оғриғи, оғир ҳолатларда ҳушини йўқотиши, қизил тошмалар тошиши каби табиий ўзгаришлар юзаланади.

Гипертермияда тана ҳароратини юқори даражага кўтарилиши ёки бирон бир юқумли касаллик бошланиши билан намоён бўлади. Талваса 10 дақиқагача давом этади.

Болани талваса тутса, бепарво қарамай қу­йидаги биринчи ёрдамни бериш керак:

1. Қисиб турган кийимлари ечилади.

2. Тоза ҳаво таъминланади.

3. Бола тилини тишлаб олмаслиги учун тиши орасига бинт қалин қилиб ўралган шпатель ёки қўлда бор воситалардан фойдаланган ҳолда қошиқ бандини, бу ҳам бўлмаса рўмолча тугунча қилиб босиб турилади.

4. Нафас олишини тиклаб, оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўллари шилимшиқлардан тозаланади.

5. Тез тиббий ёрдам келгунича агар болада қусиш бўлса, ёнбошлатиб ётқизиш керак.

6. Шифохона шароитида врач кўрсатмасига кўра тинчлантирувчи воситалар юборилади, албатта.

Равшан САТТОРОВ,

Наманган шаҳар болалар

шифохонаси неврология

бўлими мудири.