Қадимда кўпгина халқлар орасида хуш кўриб келинган саримсоқпиёзнинг шифобахш хусусиятларини яхши билмаган.

Майнц (Германиялик) профессор Гельц бир неча йил саримсоқнинг беморлар вужудига таъсирини ўрганган. 45-50 ёшли кишилар саримсоқни камида тўрт йил мобайнида мунтазам истеъмол қилганларида юрак томирларининг ҳолати сезиларли даражада яхшиланган.

Маълумки, вақт ўтгач, қон томирлари мияга етарли қон етказиб бера олмай қолади. Устига-устак юрак, мия, қўл-оёқларда қон айланиши бузилиши касалликларини аниқлаш қийин. Ким ҳам қўл-оёғи совқатаётганлиги, қулоқда шовқин пайдо бўлганлиги, кўпроқ юрса танаси зирқираб оғришига жиддий эътибор берарди?

Профессор Бельц ҳатто томирларнинг қариш жараёни кўзга ташланиб қолган кишиларга ҳам умидсизликка тушмасликни маслаҳат берган. Саримсоқпиёзни мунтазам истеъмол қилиб бориш туфайли торайган, қотиб қолган томирлар ҳам илгариги ҳолатига қайтиши мумкин экан.

Саримсоқпиёзнинг фойдаси бу билан тугамайди. Бир хабар, янгилик Осиёдан Тайванддан келди. У ердаги тиббиётчи олимлар якдиллик билан қуйидаги хулосага келдилар: саримсоқпиёз ҳар куни истеъмол қилиш саратон (рак) касалликларининг кўпгина турларининг олдини олувчи ажо­йиб восита экан. Тадқиқотлар раҳбари доктор Чань Чжоннинг фикрича, вазни саксон кило атрофида одам кунига 10 грамм саримсоқ ейиши кифоя. Бу ўринда ҳеч вақт "қанча кўп бўлса, шунча яхши" деган ақидага таянмаслик керак. Меъёрдан ошириб юбориш номақбул натижаларга сабаб бўлиши мумкин.

Саримсоқпиёзнинг хусусиятлари кардиологияда ва онкологияда ўз тасдиғини топди. Унинг ўткир ҳидини ёқтирмайдиган кишилар бундан тегишли хулоса чиқариб олишлари лозим.

Дарвоқе, хат ҳақида. Саримсоқ етиштириш ва сотиш бў­йича дунёда етакчи бўлган Хитой давлатининг мутахассислари бу муаммони ҳам ҳал қилдилар. Шанхайдаги фирмалардан бири саримсоққа ишлов беришнинг ажойиб усулини ўйлаб топдики, унда бу неъмат шифобахш хусусиятларини сақлаган ҳолда ўзига хос ҳиди йўқолади.

Хайрулла тайёрлади.