Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги бу галги маънавий-маърифий тадбир Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланди.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров шу ҳақда гапирар экан, барча муассасаларда муҳим санага бағишланган тадбирларни юқори савияда ўтказилиши лозимлигини таъкидлади. Тадбирда шоир ва публицист, Турон фанлар академиясининг академиги Содиқ Сайҳун "Келажаги буюк давлатнинг асосчиси" мавзуида йиғилганларга мароқли ҳикоя қилиб берди. У "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?" деган саволга ҳаётий мисоллар билан жавоб берар экан, тадбирнинг ҳар бир қатнашчиси қалбида Ўзбекистон юртида яшаётганидан, мустақил мамлакатни дунёга танитган таниқли сиёсатчи ва давлат арбоби бўлган Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасини ёдга олиш билан беҳад фахру ғурур туйиш туйғусини янада кучайтириб юборди.

Ўз мухбиримиз.