Ҳамшираларга

 

Ораста, ширин калом,

Кекса-ёшга дер салом,

Юрамиз бизлар соғлом

Ҳамшира малҳамидан.

 

Очиқ чеҳра, қалам қош,

У мулойим, у дарддош,

Кўнгилда ёнар қуёш

Ҳамшира малҳамидан.

 

Оҳудек қадам ташлар,

Оғриқни олиб ташлар,

Тизилар қувонч ёшлар

Ҳамшира малҳамидан.

 

Ойдек гўзал,фаришта,

Сеҳргардир қарашда,

Умидворсиз яшашда

Ҳамшира малҳамидан.

 

Зийрак, зукко-ю чаққон,

Касбига содиқ ҳар он,

Жонимиз топар омон

Ҳамшира малҳамидан.

 

Умри зиёда бўлсин,

Доим яшариб юрсин,

Орзу ҳавасин кўрсин

Ҳамшира ҳар дамидан.

 

Назиржон ДАВЛАТОВ,

врач-ижодкор.