ИСТИҚЛОЛИМ - ИҚБОЛИМ

Фахрия

Ўзбегимнинг ўзлиги,

Эркин, бийрон сўзлиги,

Ёрқин қутлуғ излиги,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Беҳад содиқ аҳдига,

Шахд қўшилган шахдига,

Қўз тегмасин нақдига,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Деҳқоним мулкдор фермер,

Эгалланди барча ер,

Айланар бойликка тер,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Маҳаллалар гузарлик,

Бир-биридан ўзарлик,

Кундан-кунга гўзаллик,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Тадбиркорнинг кенг йўли,

Узундан узун қўли,

Келди имконнинг мўли,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Бемалол раста ёзар,

Ҳунармандга йўқ озор,

Буюмларга лиқ бозор,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Фабрикадек ҳар хона,

Кичик-кичик корхона,

Бўш турмайди бор хона,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Компьютер, китобга банд

Болалар онги баланд,

Ҳеч топилмас беталант,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим,

 

Издошу ўриндошлар,

Ҳурликда қадамдошлар

Ишонч қозонган ёшлар,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим,

 

Одилона ҳар қарор,

Омад мудом халққа ёр,

Тинчлигимиз - барқарор,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Юрт ғамида Юртбоши,

Бир тану жон юртдоши,

Ҳар уйда тўй - юрт оши,

Истиқболим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Ҳумо қуш у аслида

Мўъжизалар асрида,

Ҳайратона қасрида,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Кўкси тоғланган ўзбек,

Кўнгли чоғланган ўзбек,

Ўзин сезар ўзидек,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

 

Жаннатона диёрда

Умримиздир зиёда,

Беармонмиз дунёда,

Истиқлолим - иқболим,

Иқболим - истиқлолим.

Содиқ САЙҲУН.