Бола нутқига эътибор бериш, сўзларни тўғри талаффуз қилишга, матнларни онгли равишда маъноли айтишга, сўзларни равонли ўқишга одатлантириш, ўқувчи нутқига қўйиладиган талаблардан биридир.

Ўқувчиларнинг нутқ маданиятини шакллантириш ўқитувчилардан бир неча йўналишда иш олиб боришни тақазо этади:

Тўғри адабий орфоэпик талаффуз артикуляция бурро талаффуз нутқ темпи овознинг паст - баландлиги урғу юзасидан машқлар.

Тилнинг луғавий бирликлари юзасидан машқлар.

Сўз бирикмалари гап ва матн тузиш юзасидан машқлар.

Бизга маълумки, 10 ёшгача бўлган давр­даги болаларнинг нутқи содда ва образли равон ифодаланиши керак. Чунки 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган давр болалар нутқининг ривожланиши палласи ҳисобланади. Бунда бола идроки тафаккури ва нутқи унинг бирор нарсани тушуниб олишга ёрдам беради.

Ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришнинг асосий манбаларидан бири бадиий асарлардир. Бадиий асар матни устида турли усуллар билан қанча кўп иш олиб борилса уларнинг мазмунини ўқувчилар шунча пухта ва чуқур ўзлаштиради. Ана ўшанда улар ўз фикрини, нутқни равон аниқ ифодалашга муваффақ бўлади. 1-4-синфларнинг ўқиш китобида сўз бойлиги, нутқ одоби каби фазилатларни тарбиялашда ёрдам берадиган бадиий асарлардан намуналар келтирилган.

Қолаверса, ўқитувчи синфда ва синфдан ташқари нутқ ўстириши, ифодали ўқишга доир қизиқарли мусобақа ўйинларни режалаштириши лозим.

Саида ТУРДИЕВА,

Учқўрғон туман 26-сонли умумий

ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси