Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 28 февралдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари"га доимо риоя қилиш муҳим эканлиги кўрсатилган. Шунингдек, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланишда ўқитувчи ва ўқувчилар эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, уларнинг қандай ҳаракатлардан тийилишлари лозимлиги, қандай ҳаракатларни амалга ошириш одоб-ахлоқ қоидаларига мослиги, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг таълим муассасасидаги дарс жараёнида, тадбирлар пайтида, ошхонада,танаффусларда ўзларини қандай тутишлари лозимлиги жонли мисоллар орқали кўрсатиб берилган.

"Одоб-ахлоқ қоидалари"нинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнининг сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга шароит яратишдан иборатдир.

Мазкур "Одоб-ахлоқ қоидалари"нинг асосий вазифалари:

умумий ўрта таълим мактаблари жамоаси аъзоларининг маънавий иммунитетини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;

ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишни, зўравонлик, ҳаё­сизлик ва шафқатсизликни ташвиқ қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли "оммавий маданият" хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

Сайёра ТЕМИРОВА,

Косонсой туманидаги 49-мактаб ўқитувчиси.