Барча билимлар калити ҳисобланмиш китоб камолотга элтувчи энг ёруғ йўлдир. Вилоят болалар силга қарши кураш сиҳатгоҳида даволаниб, билим олаётган ўқувчилар учун кутубхона севимли маскан ҳисобланади. Яқинда бош врач Аъзамжон Ботировнинг саъй-ҳаракатлари билан зиёхона 164 турдаги 700 нусха китоблар билан бойитилди.

- Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб" китобини ўқияпман, - дейди 6-синф ўқувчиси Нилуфар Норбоева. - Бизларга бу ерда барча шароитлар муҳайё этилган.

- "Қундуз бобонинг эртаклари"ни мутолаа қиляпман, - дейди 5-синф ўқувчиси Равшан Қобилов. - Эртаклар оламидаги саргузаштлар жуда ёқади.

Муассасада нафақат ўқувчилар, балки педагогу тиббиётчиларгача китобхон. Матлубахон Турғунова эса уларга беминнат хизматда.

Манзура ЭРГАШЕВА.