Вилоят ҳокими Х. Бозаров республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг 2018 йил 29 мартдаги 02Ғ07-43-сонли мурожаати ҳамда "Маънавият ойлиги"ни ташкил қилиш ва шу орқали вилоятда олиб борилаётган миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан билдирилган таклифни маъқуллаш тўғрисида фармойиш қабул қилди.

Мазкур фармойишга биноан "Маънавият ойлиги" доирасида 2018 йил 12 май куни вилоятда "Маънавият" умумхалқ ҳашари ўтказиладиган бўлди.

"Маънавият ойлиги" ва "Маънавият умумхалқ ҳашарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят штаби таркиби, вилоятдаги бошқарма, идора, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда маҳаллаларда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини ўтказишга бириктирилган тарғиботчилар рўйхати, вилоятда "Маънавият ойлиги" ва унинг доирасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси, "Маънавият" умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиладиган куни амалга оширилган ишлар тўғрисида тезкор ахборот бериш тартиби тасдиқланди. Худди шундай штаблар шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ҳам ташкил этилади.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоятдаги барча бошқарма, ташкилот, муассасалар ва бошқа жамоат ташкилотлари раҳбарларига "Маънавият ойлиги" ва "Маънавият" умумхалқ хайрия ҳашари доирасида корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўча ва йўллар ҳамда болалар спорт майдончаларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар топширилди.

"Маънавият" умумхалқ ҳашари ўтказилиши муносабати билан вилоят бошқарма, корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчиларининг ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағларини республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими (ҳ/р 20212000001736248001, АТ "Асакабанк" Наманган вилоят филиали, МФО:00231, СТИР(ИНН): 202047504, ОКОНХ: 98400)га ўтказиш тавсия этилди.