2016 йилнинг 20 октябрь куни вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор суриштирув чоғида қуйидагилар аниқланганди: Олмос шаҳарчаси фуқаролар йиғинининг Ариқбўйи маҳалласи ҳудудидаги Қоратош тоғ тизмалари ён бағридаги ҳайвон қўраси атрофи кўздан кечирилади. Қўра ёнидаги тутнинг орқасидаги катта тош тагига беркитилган ов милтиғи топилди. Ўқотар қуроли икки бўлакка бўлинган ҳолда синтетик қопга жойланган эди. Суриштирув ва экспертиза чоғида аниқланишича, бу матоҳ - Т 03 - 17 русумли, 16 калибрли 7730-рақамли ов қуроли экан. Меҳмонали Эрмановга отаси Акбарали Эрманов (2004 йили вафот этган)дан мерос қолгани ойдинлашди.

Суд ҳукмига кўра, тош остидан чиққан "Златоустовский" қуролсозлик заводида ишлаб чиқарилган 1 стволли ов милтиғи ҳозирда давлат эгалигига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси1-қисми билан айбдор деб топилган М. Эрмановга энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Лекин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қарорининг 2-бандига асосан у жарима жазосидан озод қилинди.

Бироқ бу ҳолат бошқаларни ҳам бефарқ қолдирмаслиги зарур. Ўқотар ов қуролларидан доимо ички ишлар идоралари рухсати билангина файдаланиш шарт. Акс ҳолда уларни яширин сақлаш қонунга хилоф ҳисобланади.

Ҳақ НАЗАР.