Мазкур саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Ҳошимжон МАМАТҚУЛОВ жавоб беради:

- Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз эътироф этилган шахслар, яъни эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддаси ва "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғриси"ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва "Меҳнат кодекси"нинг 100-модда иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда умумий асосларда белгиланган пенсия ёши арафасида бўлган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш ва тўлаш кўзда тутилган.