Савол: Вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишланган даврлар пенсия тайинлашда иш стажига қандай ҳисобланади?

Жавоб: Бу масала "Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига асосан, ҳал этилади. Яъни:

- Моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш - икки ҳисса баробарида.

- Потологоанатомия муассасалари ва суд - тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши - бир ярим ҳисса баробарида, пенсия тайинлашда стажга имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади.

Ҳошимжон МАМАТҚУЛОВ,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари.