Мамлакатимиз давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги арафасида вазирликнинг тегишли буйруғига биноан бир гуруҳ илғорлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Улар орасида Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач-психиатри Ҳамрохон Мирзаҳакимовна Азимова, Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси "Қўғаликўл" оила шифокорлик пункти катта ҳамшираси Тўхтапошшо Нурматовна Абдухолиқова, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали бўлим мудири Ирина Сергеевна Казанцева ҳамда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кадрлар бўйича бош мутахассиси Зафаржон Шавкатович Аманбаевлар ҳам бор.
Юксак эътироф муборак, азизлар!