Мазкур монография Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар Кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилган ва 2023 йил 27 майда 4-сонли баён билан тасдиқланган.
Қўлланма Тиббиёт ходимлари касбий маҳоратини ошириш маркази Шошилинч тиббий ёрдам кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хаджибоев, Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали жарроҳлик бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Муҳаммад Ваққосов ва РШТЁИМ Наманган филиали юқори технологик жарроҳлик илмий лабораторияси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Баркамол Исоқовлар томонидан яратилган.
Монография қорин бўшлиғи операциялари ва шикастларидан кейин ривожланиши мумкин бўлган муаммоларига – "операциядан кейинги перитонит мавзусига" бағишланган .
Китобда касалликларга эрта ташхис қўйиш ва замонавий тиббиёт ускуналари – лапароскоп ёрдамида минимал инвазив жарроҳлик аралашувлар асосида даволашнинг комплекс ёндашувлари баён этилган. Операциядан кейинги перитонитда видеолапароскопик санацияга кўрсатмалар, монеликлар, амалиёт техникаси, усуллари кенг ёритилган.
Китоб жарроҳлар, клиник ординаторлар, магистрлар, кафедра тингловчилари, тиббиёт олийгоҳлари талабаларига мўлжалланган.
"Истеъдод зиё пресс" нашрётида чоп этилган мазкур қўлланмага мамлакатимиз ва россиялик таниқли тиббиётчи олимлар томонидан юқори баҳо берилган.