Унинг якунларига кўра Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси маънавий-маърифий ишларга масъули Абдусаттор Тўйчибоев ғолиб деб, топилди. Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси маънавий-маърифий ишларга масъули Маъсуда Маҳкамовага иккинчи, Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси маънавий-маърифий ишларга масъули Мансуржон Холматовга эса учинчи ўрин берилди.

Кўрик-танлов ғолиб ва сов­риндорлари дипломлар, "Шифокор ва ҳаёт" газетаси ва "Тиббиёт ва замон" журнали таҳририятларининг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Уларнинг ибратли фаолияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.