Очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдуразоқов иштирок этди.

Туманнинг Келажак тонги маҳалласида қад ростлаган ушбу маскан 10,5 миллиард сўмдан зиёд марказлашган маблағ ҳисобига қуриб битказилиб, 1,5 миллиард сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

250 қатновга мўлжалланган мазкур оилавий поликлиникага 16-сонли рақам берилди. Бу поликлиника келажакда Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган Келажак тонги, Шербулоқ, Соҳил, Ишонч ва Истиқбол маҳаллаларида яшовчи 33329 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизматини кўрсатади.

Поликникада аҳолига кулайлик яратиш максадида бир неча турдаги тиббий хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган. Жумладан, оила шифокорлари ҳар 2000 нафар аҳолига биттадан қилиб белгиланган.

Бундан ташқари, тор доирадаги мутахассислар, гинеколог, уролог, кардиолог, невропотолог, лор, офтольмолог, рентгенолог, УЗИ врачлари ва лаборатория хизмати йўлга қўйилган.

Яна қўшимча 103 тез тиббий ёрдам хизмати учун жойлар ҳам ташкил килинган.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш максадида 6 ўринли кундузги шифохона ҳам мавжуд бўлиб, уни керакли жиҳозлар билан таъминлаб қўйилди.

Маълумот учун, Шербулоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Шербулоқ филиали, Соҳил маҳалласида жойлашган Бодомзор филиали ушбу янги қуриб битказилган 16-оилавий поликлиникага филиал сифатида бириктирилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.