Давлатобод туманида "AНГИОМЕД даволаш маскани" МЧЖ тиббиёт марказининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур даволаш муассасасининг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Aбдураззоқов, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ушбу тиббиёт масканида қон-томир жарроҳлиги, замонавий лаборатория, нефрология, кардиология бўлимлари ва сўнгги моделдаги УТТ текширувлари мавжуд. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун инвесторлар томонидан 4,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Тиббий техникалар асосан AҚШ ва Европанинг таниқли ишлаб чиқарувчи компанияларидан келтирилган. Ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши орқали 20 та янги иш ўрни яратилди.

Тиббиёт муассасасида асосан қон-томир касалликлари билан оғриган беморлар даволанади. Шунингдек, ҳозирги кунда аҳолида кўп учрайдиган варикоз касаллигини ҳам замонавий лазер усулида тиғсиз жарроҳлик амалиёти билан даволаш йўлга қўйилган.

- Aкадемик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Россия Федерациясининг Флебология муаммолари илмий текшириш институти ва Европа Иттифоқининг Aнгиологлар Хал­қаро Уюшмаси (ИУA))нинг етакчи мутахассислари билан яқиндан ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви режалаштирилган, - дейди янги клиника раҳбари Аҳмаджон Болтаев.

Ойбек НАРЗУЛЛАЕВ,

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.