Бугунги кунда шуни мамнуният билан айта оламизки, вилоятимизда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор бўлиб турибди. Коронавирус инфекциясининг ҳудудимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун тизимли иш олиб борилмоқда. Дезинфекциялаш ишлари кучайтирилган. Вилоят марказига кириш йўлларида автомашиналар узлуксиз дизенфекция қилинмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида кечаю кундуз фаолият кўрсатадиган штаб иш олиб бормоқда. Барча маълумотлар шу штабга келиб тушмоқда ва бутун фаолият бошқарилмоқда.