Минерал сувлар инсон организми учун фойдали хусусиятларга эга. Айрим инсонлар газли минерал сувларни истеъмол қилишни хуш кўради. Шу ўринда ўз-ўзидан саволлар туғилади: газли сув танловида адашмаймизми? Ўзбекистонда ҳам саломатлик учун фойдали бўлган табиий маъданли сув мавжудми?

Албатта, табиий манбадан олинган сув одатий ичимлик сувига нисбатан ўзида барча шифобахш хусусиятларни сақлаб қолади. Вилоятимизда эса мана шундай фойдали сифатларга эга маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу сув ошқозон-ичак тизими, жигар, ўт пуфаги йўллари, ошқозон ости бези ҳамда қандли диабет каби хасталикларни даволашда кенг қўлланилади.

Бундан ташқари, "Chortoq" суви оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва ошқозонга механик, термал ва ким­ёвий таъсир кўрсатади. Шу тариқа ошқозон шираси ажралишини яхшилайди.

Маъданли сувнинг таъсири унинг таркибига кирувчи кимёвий элемент ва бирикмалар (тузлар ва ионлар) таркиби билан белгиланади. "Chortoq" шифобахш ичимлик сувини ҳам чанқоқ қондиришда, ҳам уй шароитида касалликни даволаш мақсадида ишлатиш мумкин.

Шифобахш маъданли сув шифокорлар томонидан тавсия этилганда бир неча омил ҳисобга олинади: беморнинг умумий ҳолати, касалликнинг кечиши ва хусусиятлари, ошқозон шираси таркибидаги кислота миқдори. 32-сонли қудуқнинг суви тана вазнининг ҳар 3,5-4 мл. ҳисобидан кунига уч маҳал буюрилади (150-250 т1). Минерал сувни 50-100 мл. миқдорида ича бошлаб, дозани 2-3 кун давомида меъёрга етказиш лозим.

Муҳаббат ЭСОНБОЕВА,

«Чортоқ» болалар сиҳатгоҳи бош врачи.