Ис гази кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўлади. У инсон ҳаёти учун жуда хавфли. Заҳарланганда зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилмаса, инсонларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмиш ҳолатларигача кузатилиши мумкин.

Енгил заҳарланган бўлса, бош айланиши, кўкрак қафасида оғриқ, қуруқ йўтал, кўздан ёш оқиши, кўнгил айниши, қусиш, юракнинг тез уриши, қон босимининг ошиши рўй беради. Оғир ҳолатларда эса куйидаги белгилар намоён бўлади:

- Кома ҳолати;

- Қўл-оёқларнинг бетартиб қимирлаши;

- Нафас олишнинг бузилиши;

- Бутун танани кўкариб кетиши.

Агар ҳавода ис газининг миқдори баланд бўлса, инсон тезда - 3 дақиқа давомида ҳалок бўлади.

Демак, зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиш шарт. Яъни беморни ўша заҳотиёқ тоза ҳавога олиб чиқиш, сиқадиган барча кийим-кечакларини ечиб ташлаш зарур. Ке­йин зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақириб, токсикология бўлимига ётқизиш мақсадга мувофиқ.

А. АЛИХОНОВ,

И. АКРАМОВ,

ЖС ва ССТЭИТ институти

Наманган вилоят ҳудудий бўлинмасининг

бўлим мудирлари.