Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида вилоят маданият бўлимига қарашли  махсус кўзи ожизлар  жамияти томонидан  "Навоийни ёд айлаб" мавзуида тадбир ташкилланди.  Кўзи ожизлар кутубхонаси мудири  ўринбосари М. Нарзуллаев  йиғилганларга Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб берди.

Сўнг кутубхона ходимлари ва тадбирга таклиф этилган Наманган давлат унверситети талабалари бобомизнинг ғазалларидан ифодали ўқишди.

Наманган санъат коллежи талабалари ижросида Навоий шеърлари билан айтилган қўшиқлар барчага манзур тушди. Шунингдек, маданият бўлими кар-соқовлар маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходими Ойшахон Ҳошимова ўқиган "Ўн саккиз ёшингдадир" ҳамда "Бўлмиш" ғазаллари тадбир иштирокчиларида бой таассурот қолдирди.

Салтанат ЭШМУРОДОВА.