Наманган шаҳридаги 56-мактабида туркий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишлаб "Улуғ алломага эҳтиром" мавзусида саҳналаштирилган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Алишер Навоийнинг болалик, ўсмирлик ва кексалик даврлари  саҳналаштирилган кўринишлар орқали акс эттирилди.

Ўқувчиларга Навоий ижодини  ўргатишда мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Ёқутхон Тўхтабоева,  Мунисхон Тожибоевалар фаоллик кўрсатмоқдалар.

Саодатхон ЭГАМБЕРДИЕВА

она тили ва адабиёти фани  ўқитувчиси.