Тўрақўрғон туманидаги 55-мактабда ўтказилган саводхонлик байрами янги йил қувончларини қўшалоқлаб юборди. Чунки 1-синф ўқувчилари тўрт ой давомида олган сабоқларини саҳнада намойиш этишди. Бурро-бурро шеърлар ўқишди. Ҳарфларни яхши таниб, сўзлар ясаш кўникмасини пухта ўзлаштиришганини амалда кўрсатишди.

-Тадбиримизда Кумуш­ой Мамадалиева, Диннура Абдулбоқиева, Абдуфаттоҳ Абдулфаттоев ва Мустафо Эгамовлар айниқса фаол қатнашиб, тенгдошларига ўрнак кўрсатишди, - дейди ўқувчиларидан фахрланиб муаллима Раҳимахон Эргашева.

Саводҳонлик байрами сўнггида мактаб директори Иззатилла Абдуллаев илғор ўқувчиларни эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлар билан сийлади.

Ўз мухбиримиз.